Боливиядаги сиёсий инқироз бошланганидан бери юз берган тўқнашувларда камида 23 киши ҳалок бўлди, яна 715 киши жароҳат олган. Бу маълумотларни шанба куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Америкалараро комиссия тақдим этди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Жума куни Кочабамба шаҳрида хавфсизлик ходимлари ва собиқ президент Эво Моралес тарафдорлари ўртасида тўқнашув юз берган. 170 нафарга яқин киши ҳибсга олинган. Расмийларга кўра, намойишчилардан ўқотар қурол ва портловчи моддалар тортиб олинган.

Жанубий Американинг ушбу давлатида 20 октябрь куни президент сайловлари бўлиб ўтди. Олий сайлов суди маълумотларига кўра, Моралес унда ғалаба қозонган. Унинг асосий рақиби Карлос Меса бу қарорни тан олмади ва натижалар эълон қилингандан сўнг Моралесга қарши бўлганлар мамлакатда норозилик намойишлари уюштирдилар.

Армия, мухолифат ва касаба уюшмалари президент истеъфосини талаб қилишди. Моралес буни 10 ноябрь куни эълон қилди ва давлат тўнтариши деб баҳолади.

Моралес 12 ноябрь куни Мексикага келган, бу ерда унга сиёсий бошпана берилган. Ўша куни Боливия парламенти сенаторлари палатасининг иккинчи вице-спикери Агнес президент вазифасини бажаришга киришишини эълон қилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боливияда инқироз бошлангандан буён 23 киши ҳалок бўлди