ЎзА Ўзбек

30.06.2020 Чоп этиш версияси

Боливияда COVID-19 эпидемиясининг тез тарқалиш босқичига чиққани маълум қилинди

Боливияда COVID-19 эпидемиясининг тез тарқалиш босқичига чиққани маълум қилинди

Боливия соғлиқни сақлаш вазири Эйди Рока мамлакатда коронавирус эпидемиясининг тарқалиши жуда тезлашиб кетаётганини маълум қилди. Масалан, ўтган дам олиш куни инфекция юқтириш ҳолати рекорд даражада кўп қайд этилган.

"Боливия аҳолиси шуни билиши керакки, биз COVID-19 тарқалиши жуда тезлашаётган босқичга чиқдик. Бу эса зарур чораларни кўришимизга тўғри келади", - деди у видеомурожаатида.

Сўнгги маълумотларга кўра, Боливияда 31 минг 524 та инфекция юқтириш ҳолати аниқланган, Бундан ташқари, қарийб 22 минг кишида касаллик синдроми сўнгги икки ҳафта ичида кузатилган. COVID-19 1 минг 14 кишининг ёстиғини қуритди, дейилади хабарда.

Ўтган якшанба куни 2 мингдан зиёд киши коронавирусга чалингани маълум бўлди, шанба куни эса бу кўрсаткич 1 минг 245 кишини ташкил этган эди.

1 212
ЎзА