ЎзА Ўзбек

12.11.2019 Чоп этиш версияси

Боливия полицияси собиқ президентни ҳибсга олиш борасида ордерга эга

Боливия полицияси собиқ президентни ҳибсга олиш борасида ордерга эга

Боливия президенти Эво Моралес 10 ноябрь, якшанба куни истеъфога чиқди.

Унинг истеъфосига сабаб бўлган норозиликлар мамлакат Олий сайлов суди 20 октябрда бўлиб ўтган президентлик сайлови натижаларини эълон қилганидан сўнг бошланиб кетди.

Суд Моралесни биринчи босқич сайловларининг ғолиби дея эълон қилган эди.

Унинг асосий рақиби, собиқ журналист Карлос Меса сайлов натижаларини тан олмади. Овоз бериш натижалари сохталаштирилганини айтди ва ўз тарафдорларига мурожаат қилиб иккинчи босқич сайловлар ўтказилишини талаб қилган ҳолда мамлакат кўчаларида намойишлар ташкил этишга даъват қилди.

Намойишлардаги полиция билан тўқнашувларда уч киши ҳалок бўлди.

Полиция сайловлардаги сохталаштиришларда гумонланган Боливия Олий Сайлов суди раиси Мария Эухения Чоке ва унинг ўринбосарини ҳибсга олди.

Куни кеча Боливия полицияси Моралесни ҳибсга олиш борасида ордерга эга экани маълум қилинди.

1 794
ЎзА