ЎзА Ўзбек

05.02.2020 Чоп этиш версияси

Болгария президенти ҳукумат бошқарувидан нима учун норози ?

Болгария президенти ҳукумат бошқарувидан нима учун норози ?

Болгария президенти Румен Радев миллатга мурожаатида мамлакат ҳукуматига норозилик билдирди.

Болгария миллий телевидениесидаги чиқишида Радев уч йил ҳукуматни халқ манфаати йўлида самарали ишлашга чақиргани, лекин бундай бўлмаганини таъкидлаган.

“Бошқарувда чуқур таназзул, ижтимоий тизим ва ҳукумат органида фалажлик. Бу давлатчилик қулашига олиб боради, бунга барҳам бериш керак”, деди Президент.

Маълумот ўрнида, Болгарияда давлатни ҳукумат ва бош вазир бошқаради. Президент олий бош қўмондон ва халқаро муносабатда мамлакат номидан иш кўради.

1 874
ЎзА