ЎзА Ўзбек

14.02.2020 Чоп этиш версияси

Болалар коронавирусга чалинмайди(ми?...)

Болалар коронавирусга чалинмайди(ми?...)

Хитойда тарқалган коронавирус кексаларни аямаяпти, лекин болаларда унинг аломатлари акс этгани йўқ.

Хитойдаги касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бўйича марказ тадқиқотчилари олиб борган кузатув натижалари асосида шундай хулосага келинди. Мазкур тадқиқот ишлари New England Journal of Medicine журналида эълон қилинган.

Коронавирусдан қарийб 65 минг киши жабр кўрган, аммо хасталик аломатлари 15 ёшгача бўлган болаларда кузатилмаган.

“Бизга тушунарсиз бўлган бир неча сабабга кўра, вирус энг аввало кексаларни нишонга олмоқда”, — дейди юқумли касалликлар бўйича мутахассис Ричард Мартинелло.

“Агар болалар ҳимоя остида бўлса, бу улар учун ҳам, аҳоли учун ҳам яхши, агарда болалар ҳам вирус юқтирадиган бўлса, бу касалликнинг тарқалиш суръатини янада ошириб юборган бўларди” — дейди педиатр Аарон Милстоун.

5 556
ЎзА