ЎзА Ўзбек

14.05.2020 Чоп этиш версияси

Boeing Саудия Арабистонига мингдан зиёд ракета етказиб беради

Boeing Саудия Арабистонига мингдан зиёд ракета етказиб беради
Американинг Boeing корпорацияси Саудия Арабистонига 650 та қанотли ракета ва кемаларга қарши қўлланиладиган 402 та Harpoon ракеталарини етказиб беради. Бу ҳақда Пентагон хабар тарқатган.

“Ушбу шартнома 1 миллиард 971 миллион долларга баҳоланмоқда ва у 2028 йил декабргача бажарилади", – дейилади хабарда.

АҚШ Мудофаа вазирлигидан маълум қилинишича, шартнома хорижий буюртмачиларга ҳарбий техникаларни етказиб бериш дастури доирасида амалга оширилади. Ракеталарнинг парвоз узоқлиги 270 километрни ташкил этади.

Ар-Риёзга 402 та ПКР Harpoon Block II ракеталари компания билан тузилган алоҳида шартнома бўйича етказиб берилади. Ушбу турдаги ракеталар Саудия Арабистонидан ташқари Бразилия, Таиланд ва Қатарга ҳам сотилади. 



2 545
ЎзА