ЎзА Ўзбек

12.07.2019 17:35 Чоп этиш версияси

Boeing 737 фалокатига дахлдор раҳбар истеъфога чиқди

Boeing 737 фалокатига дахлдор раҳбар истеъфога чиқди

Boeing 737 MAX самолётлари ишлаб чиқариш бўйича дастури раҳбари, Boeing компанияси вице-президенти Эрик Линдблад истеъфога чиқади. Унинг ўрнини Марк Дженкс эгаллайди.

Линдбладнинг истьеъфога чиқиши корпорациянинг “ Boeing 737 MAX самолётлари билан юзага келган муаммоси фонида юз бермоқда. Маълумки, жаҳон бўйлаб ярим йиллик фарқ билан иккита авиафалокат юз бергани, бунинг оқибатида 300дан ортиқ кишининг ҳалок бўлганидан сўнг шу русумдаги самолёт парвозлари тўхтатиб қўйилган эди. Дастлабки маълумотларга қараганда лайнерларнинг ҳалокатига, ҳар икки ҳолатда ҳам дастур таъминотидаги хатолик сабаб бўлган. Корпорация носозликлар бартараф этилганини айтмоқда.

400дан ортиқ учувчи Boeingга нисбатан жамоавий даъво билан чиқди. Улар компаниядан Boeing 737 MAX самолётидаги нуқсонларни яширгани учун миллионлаб товон тўланишини талаб қилмоқда.

Парвозларнинг тақиқланиши туфайли компания бир миллиард доллар зарар кўрди. Июнь ойи бошларида корпорация баёнот бериб, Boeing 737 MAX самолётларини етказиб бериш 2019 йилнинг иккинчи чорагида икки баробар қисқарганини маълум қилди. Компания, шунингдек Boeing 737 MAX русумидаги бирорта ҳам самолёт сотмади.

Эрик Линдблад Boeing компаниясида 34 йил ишлаган.

ЎзА
930