ЎзА Ўзбек

11.11.2019 Чоп этиш версияси

Бағдод норозилик намойишлари гирдобида

Бағдод норозилик намойишлари гирдобида Ироқ пойтахти Бағдоддаги зирҳли автомобилнинг портлаши унинг ёнидаги бир неча автомобилларни ҳам яксон қилди, деб хабар беради “Reuters” агентлиги. 

Портлаш ҳарбийлар назоратидаги ҳудудда содир этилган бўлиб, мазкур террорчилик ҳаракати натижасида ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакилларидан қурбонлар бўлганлар аниқланмаган. 
 
Маълумот учун, октябрь бошидан буён Ироқ пойтахти маркази намойишлар гирдобида бўлиб, намойишчиларнинг асосий лагери Таҳрир майдонига жойлашган. Бошқа туманлар ҳарбийлар назоратида.

1 668
ЎзА