ЎзА Ўзбек

15.08.2019 Чоп этиш версияси

БМТ Хавфсизлик кенгашининг Жамму ва Кашмирдаги вазият бўйича ёпиқ мажлиси ўтказилади

БМТ Хавфсизлик кенгашининг Жамму ва Кашмирдаги вазият бўйича ёпиқ мажлиси ўтказилади

РИА Новости манбасига кўра, БМТ хавфсизлик кенгашининг Жамму ва Кашмирдаги вазият бўйича ёпиқ мажлиси ўтказилади. Аввалроқ, мазкур масала юзасидан ёпиқ мажлис жума куни бўлишини хавфсизлик кенгашига раислик қилувчи Польшанинг БМТдаги вакили Иоанна Вронецка маълум қилганди.

Айтиш жоизки, чоршанба куни Хитой Жамму ва Кашмир бўйича Хавфсизлик кенгашининг мажлиси ўтказилишини сўраган, Покистон ваколатхонаси ҳам тез орада бундай мажлис ўтказилишидан умид қилишини маълум қилган.

2 957
ЎзА