ЎзА Ўзбек

30.07.2020 Чоп этиш версияси

БМТ Қирғизистонда бугун коронавирус қурбонлари хотирасига Миллий мотам куни эълон қилингани муносабати билан ҳамдардлик билдирди

БМТ Қирғизистонда бугун коронавирус қурбонлари хотирасига Миллий мотам куни эълон қилингани муносабати билан ҳамдардлик билдирди

«Бугун мамлакатда COVID-19 пандемияси қурбонлари хотирланмоқда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қирғизистонда коронавирус туфайли ўз яқинларини йўқотган оилаларга чуқур ҳамдардлик билдиради.

 Айни пайтда коронавирус хасталигини бошидан кечираётган, кўринмас ёв билан курашаётганларга тез фурсатда тузалиб кетишини тилайди», дейилади ташкилот тарқатган баёнотда.

«Бутун дунёда кечаётган COVID-19 пандемияси соғлиқни сақлаш соҳасидаги инқироздан ҳам кўлами кенгроқ муаммо эканини намойиш қилди. Унинг ижтимоий-иқтисодий таъсири барча мамлакатларда ўз аксини намоён қилмоқда. Коронавирус айниқса, жамиятимизнинг энг ночор қатлами вакилларига қаттиқ зарба бўлди. Кекса ёшдагилар, имкониятлари чекланган аёллар, ва албатта, соғлиқни сақлаш соҳасида фидокорлик билан меҳнат қилаётган тиббиёт ходимлари пандемия зарбасига биринчи нишон бўлди.

COVID-19 қанчалик қўрқинчли бўлмасин, уни енгиш мумкин. Рақамлар аста-секин камаётганини кузатяпмиз. Унинг тарқалишига қатъий тўсиқ қўйиш ва кўп одамлар унинг қурбонига айланмаслиги учун, шунингдек, тезда тикланиб олишимизга мустаҳкам асос яратишимиз учун барчамиз улкан ижтимоий масъулият билан ҳаракат қилишимиз лозим» дейилади БМТ билдирган ҳамдардлик мактубида.

1 181
ЎзА