ЎзА Ўзбек

05.08.2020 Чоп этиш версияси

БМТ дунё ўқувчиларини мактабга қайтаришга чақирмоқда

БМТ дунё ўқувчиларини мактабга қайтаришга чақирмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти барча ҳукуматларни ўқувчиларни мактабга қайтаришга ва ўқишни давом эттиришга чақирди, дейилади "BBC" хабарида.

БМТ сайтида жойлаштирилган видеохабарда ташкилот Бош котиби Антониу Гутерриш коронавирус таълимдаги "танаффус" сайёрамизнинг барча авлодлари учун катта таҳдид бўлганини қайд этган.

Гутерришнинг сўзларига кўра, пандемия туфайли 160 мамлакатда 1 миллиардга яқин ўқувчилар учун таътил муддати келмасидан мактаблар ёпилган ва 40 миллионга яқин бола мактабгача таълим олиш имконидан маҳрум бўлган.

4 406
ЎзА