ЎзА Ўзбек

11.02.2019 11:52 Чоп этиш версияси

БМТ: 2050 йилга келиб Осиё мамлакатлари аҳоли сони 9 миллиардга етиши кутилмоқда

БМТ: 2050 йилга келиб Осиё мамлакатлари аҳоли сони 9 миллиардга етиши кутилмоқда

БМТ маълумотига кўра, 1950 йил БМТ ташкил этилгандан 5 йил ўтгач, дунё аҳолиси сони 2,6 миллиард кишини ташкил этган бўлса, 1987 йилга келиб ушбу кўрсаткич 5 миллиардни, 2011 йилга келиб 7 миллиардни ташкил этган. 2017 йилга келиб эса дунё аҳолиси сони 7,5 миллиардга етган.

Мутахассисларнинг кузатувига кўра, дунё аҳоли сонининг ўсиб бориши барча қитъаларда бирдек қайд этилмаган. Ҳозирги кунда қитъалардаги аҳоли сони ўсишида тарихий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Хусусан, прогнозларга кўра, 2050 йилга қадар Африка мамлакатларида аҳоли сони катта кўрсаткичлар билан ўсиши кутилмоқда. Дунё мамлакатлари билан таққослаганда 2010-2015 йилларда қитъа аҳоли сони йилига 2,55 фоиздан ошиб бораётгани кузатилган. Сўнгги йилларда ҳудуд иқтисодий-ижтимоий ривожланишнинг барқарорлашуви аҳоли сонининг ошиб боришига туртки бўлмоқда.

Аҳоли сонининг ошиб бориши кўрсаткичи бўйича Осиё мамлакатлари иккинчи ўринни эгалламоқда. Мутахассислар прогнозига кўра, дунё аҳолисининг 60 фоизини ташкил этадиган Осиё мамлакатлари аҳолиси 2050 йилга келиб 9 миллиардга етиши кутилмоқда.

Шу билан бирга кузатувлар натижасида Европа қитъасидаги қатор давлатларда, хусусан, Болгария, Босния ва Герцеговина, Венгрия, Латвия, Литва каби давлатларда аҳоли сонининг сезиларли даражада камайиши қайд этилган. Шунингдек, аҳоли сони кўплиги жиҳатидан дунё миқёсида йиллар давомида етакчилик қилиб келаётган Японияда 2050 йилга қадар аҳоли сони 15 фоизга қисқариши кутилмоқда.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА​
2 049