ЎзА Ўзбек

14.02.2019 14:58 Чоп этиш версияси

Блумберг Трампга қарши кураш учун 500 миллион доллар ажратади

Блумберг Трампга қарши кураш учун 500 миллион доллар ажратади

Нью-Йорк собиқ ҳокими, Bloомberg компанияси асосчиси, миллиардер Майкл Блумберг шахсий маблағларидан 2020 йилда Дональд Трампнинг рақиби кампаниясини молия билан таъминлаш мақсадида камида 500 миллион доллар ажратишга қарор қилди, дея хабар беради Politico нашри.

Бу рақиб унинг ўзи бўлиши назардан қочирилмаяпти. Ҳозирча Блумберг АҚШ Президентлигига Демократик партиядан ўз номзодини кўрсатиш масаласида қарор қабул қилмади. Аммо Politico манбаларнинг таъкидлашича, бу Нью-Йорк собиқ ҳокими амалдаги Президентга зарба бериш мақсадида кўрадиган юқори эмас, балки қуйи чорадир. Бу маблағ 2016 йилда Дональд Трамп томонидан бутун сайлов жараёнида сарфланган маблағларидан 175 миллион долларга кўпдир.

“500 миллион – бу Блумбергнинг умумий бойлигининг 1 фоизи, – дейди унинг ёрдамчиси Кевин Шики. – У сўнгги бор Нью-Йорк ҳокимлигига сайланганида, ўз кампанияси учун 100 миллион доллар сарфлаган эди. Нью-Йорк — Америка аҳолисининг атиги 3 фоизи демакдир. Шундай экан, 500 миллион умуммиллий кампания учун катта маблағ эмас”.

Блумбергнинг сўзларига қараганда, президентликка номзодини кўрсатиш ёки кўрсатмаслик борасидаги қарор ўзининг шахсий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.

Шарофиддин Тўлаганов, ЎзА​​
1 489