ЎзА Ўзбек

12.12.2017 18:01 Чоп этиш версияси

“Биз бу гал Ойга шунчаки байроқ илдириш учун чиқмаймиз”

СNN хабарига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ Уйда ўтган йиғилишда НАСА раҳбарига астронавтларни Ойга ва Марс сайёрасига жўнатишга рухсат берди.

Ойни тадқиқ қилиш келажакда бошқа дунёларни ўрганишга қўйилган биринчи қадам, дея эътироф этилмоқда.

“Бу Америка астронавтларини 1972 йилдан бери биринчи марта ойга қўядиган муҳим қадами ҳисобланади. Бу гал биз ойга шунчаки байроқ илдириш учун эмас балки, унда “ўз изимиз”ни қолдириш учун чиқамиз”, деди Доналд Трамп йиғилишда.

Асрор Салоҳиддинов тайёрлади.

ЎзА
11 166