ЎзА Ўзбек

28.08.2018 15:26 Чоп этиш версияси

Бишкекда Олтой тамаддунини ўрганишнинг янги босқичи муҳокама қилинмоқда

Бишкекда Олтой тамаддунини ўрганишнинг янги босқичи муҳокама қилинмоқда
Бишкек шаҳрида Олтой тиллар оиласи халқларининг маданияти ва тарихини ўрганиш масалаларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда "Казинформ" хабар беради.

Конференцияда 14 мамлакатдан тарихчи олимлар қатнашмоқда.

Тадбирнинг очилишида Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков иштирок этди.

“Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу анжуман дунёда Олтой халқлари мероси, тарихи ва маданиятини ўрганишда катта қизиқиш борлигидан далолат беради“, деб таъкидлади Қирғизистон раҳбари.

Унинг қайд этишича, олтойшунос олимларнинг машаққатли меҳнати туфайли бу конференция халқаро институт даражасига кўтарилишга муваффақ бўлди.

Конференция 30 августга қадар давом этади. Унинг якуни бўйича Олтой маданиятининг инсониятга номаълум янги жиҳатларига бағишланган махсус тўплам нашр этилиши режалаштирилган.

Дилобар Маматова, ЎзА
3 489