ЎзА Ўзбек

17.01.2020 Чоп этиш версияси

Бишкек ва Ўш шаҳарларида инқироз марказлари очилади

Бишкек ва Ўш шаҳарларида инқироз марказлари очилади

Бишкек ва Ўш шаҳарларида давлатга тегишли иккита инқироз маркази очилади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Алтынай Омурбекова Хотин-қизлар ва гендер масалалари бўйича миллий кенгаш мажлисида маълум қилди.

Ҳукумат матбуот хизматининг маълум қилишича, Омурбекова ўз эрлари томонидан ўлдирилган икки аёлни эслатиб ўтди ва оилавий зўравонлик муаммоларини бартараф этишга давлат институтлари ва жамият аралашиши лозимлигини таъкидлади.

“Масаланинг долзарблигини эътиборга олиб прокуратура идораларини оилавий зўравонликка оид ҳар бир фактни назоратга олишга чақираман, қонун ижроси назорат қилиниши лозим, ИИВ раҳбарияти мунтазам равишда шахсий таркиб билан оилавий зўравонлик фактига алоҳида эътибор қаратиши юзасидан иш олиб бориши керак, ҳодисага муносабат билдириш босқичида ҳам, тергов босқичида ҳам эътибор керак”, деди Омурбекова.

Омурбекованинг айтишича, Бишкек ва Ўш шаҳарларида давлатга қарашли иккита инқироз маркази очилади, барча шаҳар ва туманларда оиладаги зўравонликларни бартараф этиш қўмиталари ташкил этилади. Бу маҳаллий ҳукумат идоралари, диний ва ноҳукумат ташкилотлари, шунингдек маҳаллий идораларнинг бошқа фаоллари вакилларидан иборат доимий фаолият юритувчи Маслаҳат идораси бўлади.

2 299
ЎзА