Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

04.09.2018 13:09 Чоп этиш версияси

Бирлашган Қироллик ҳукумати сайлов тизимида ўзгариш

Бирлашган Қироллик ҳукумати сайлов тизимида ўзгариш

Буюк Британия ҳукумати сайлов жараёнидаги фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида онлайн овоз бериш турини бекор қилди, деб хабар бермоқда Sky News ахборот агентлиги.

Ҳукумат вакилларининг ушбу қарор олдидан билдирган фикрларига кўра, онлайн овоз бериш усули мамлакат ташқарида бўлган фуқароларнинг сайловда иштирок этишида анча қулайлик яратади. Лекин сайлов жараёнлари хавфсизлигига етарлича таҳдид солмоқда. Шунингдек, мазкур усул аҳолининг имконияти чекланган вакиллари учун ҳам ишончсиз деб ҳисобланмоқда.

Тан олиш керак, дунёнинг кўплаб мамлакатлари қатори Австралия ва Эстония сайлов тизимида овоз беришнинг ушбу усули кенг қўлланилади.

Руксана хоним, ҳуқуқшунос, имконияти чекланганлар учун хизмат кўрсатувчи компания ходими: “Тўғри, сайлов варақалар орқали овоз бериш усули ҳам кўзи ожиз кишилар учун етарлича имконият яратмайди, лекин маълумотларни қоғозда ифодалаш компьютер орқали маълумотларни етказишдан кўра анча самаралидир. Сайлов жараёнларида кўзи ожизларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида ҳали ҳануз тўлиқ имкониятлар яратилмаган“.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА