Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.07.2018 14:20 Чоп этиш версияси

Бир кеча-кундузда 30 минг гектар ўрмон култепага айланди

Бир кеча-кундузда 30 минг гектар ўрмон култепага айланди
Айни кунларда Россия Федерациясида йирик ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда. Сўнгги бир кеча-кундузда Узоқ Шарқдаги 30 минг гектар майдонга тенг ўрмонлар ёниб кетган. Бунда асосан Ёқутистон ўрмонлари талофат кўрган. Ҳудудда фавқулодда вазият ҳолати эълон қилинган. 

Узоқ Шарқ федарал округи ўрмон хўжалиги департаменти маълумотларига асосланиб бу ҳақда РИА Новости хабар беради.

Қайд этилишича, ўтган кунларда Ёқутистон, Магадан вилояти, Камчатка ўлкаси, Чукотка автоном округида жами 111 та ёнғин ўчоғи аниқланган бўлиб, улардан 23 таси ўз вақтида бартараф этилган. Сўнгги бир-кеча кундузда ҳудуддаги ўрмонларда яна 3 та ёнғин содир бўлган. Бугун тонгдан эса Узоқ Шарқда 88 та ўрмон ёнғини кузатилмоқда. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
3 440