ЎзА Ўзбек

26.08.2018 13:58 Чоп этиш версияси

Безорилар томонидан жароҳатланган спортчи хотирасига бағишлаб кўргазма ўтказилади

Безорилар томонидан жароҳатланган спортчи хотирасига бағишлаб кўргазма ўтказилади
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 26 август куни Денис Теннинг хотирасига бағишланган фотокўргазма очилади, дея маълумот бермоқда Казинформ ахборот агентлиги.

“Расмий кўргазма Эсентаи Галереяси кўргазма залида бўлиб ўтади, унда Денис Тен ҳаётига оид фотосуратлар, видеолар намойиш этилади. Спорт мусобақаларида тушган машҳур суратлари ва эсдаликлари билан бирга яқин дўстлари, ҳамкасблари ва қариндошлари томонидан олинган жонли видеолар ҳам йиғилганларга тақдим этилади. Хотира сифатида ташкил этилаётган кўргазма барча учун бепул”, дейди савдо маркази вакиллари. 
Кўргазма 2 сентябрга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берилганидек, шу йилнинг 19 июлида безорилар томонидан жароҳатланган таниқли қозоқ спортчиси Денис Тен Олмаота шаҳридаги шифохоналардан бирида вафот этган эди.

Д.Маматова, ЎзА
7 851