ЎзА Ўзбек

22.06.2020 Чоп этиш версияси

Беларусда давлат тўнтаришининг олди олинди

Беларусда давлат тўнтаришининг олди олинди

Беларус президенти Александр Лукашенко сиёсий рақибининг қўлга олинишини ва уни қўллаб-қувватлаш учун уюштирилган норозилик акциясини шундай изоҳлади.

Президент Александр Лукашенконинг баёнот беришича, мамлакат ҳукумати «қандайдир тўнтариш»нинг олдини олишга муваффақ бўлган, бу ҳақда «БелТА» агентлиги хабар тарқатди.

Лукашенко «мамлакатдаги тинч вазиятни издан чиқармоқчи бўлган маълум бир кучлар» фаоллашганини таъкидлади.

- Биз улардан илдам ҳаракат қилдик ва Беларусни беқарорлаштиришга қаратилган кенг қамровли режасининг олдини олишга муваффақ бўлдик. Бу ҳазил эмас ва қўрқитиш ҳам эмас. Уларнинг мақсади одамларни оммавий равишда кўчага олиб чиқиш бўлган. Мамлакат ичкарисидаги қўғирчоқлар ва Беларусдан ташқарида ўтириб уларни ўйнатаётган қўғирчоқбозларнинг ҳам ниқоблари юлиб ташланди, - деди Лукашенко.

Таъкидланадики, яқинда Беларусда бизнесмен Виктор Бабарико ҳибсга олинган. У 2020 йил август ойида Беларусда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида Лукашенконинг асосий рақиби бўлиши кутилаётган эди. У қонунга зид ҳаракатлар қилганликда айбланмоқда.

14 092
ЎзА