ЎзА Ўзбек

12.04.2020 Чоп этиш версияси

Байден Аляска штатида бўлиб ўтган праймеризда ғолиб чиқди

Байден Аляска штатида бўлиб ўтган праймеризда ғолиб чиқди

АҚШ собиқ вице-президенти, Демократик партия томонидан мамлакат раҳбарлигига номзоди кўрсатилган Жо Байден праймериз, яъни сайловларнинг Аляска штати доирасида ўтказилган илк босқичида ғолиб чиқди. Бу ҳақда партиянинг штатдаги идораси сайтида хабар берилган.

Аввалига праймериз 4 апрелга мўлжалланганди, аммо мамлакатда коронавирус кенг тарқалиб кетиши муносабати билан бевосита сайловлар бекор қилинди. Сайловчилар почта орқали ўз танловларини жума кунгача юборишлари белгилаб қўйилди.

Овоз бериш натижаларига кўра, 55,3 фоиз овоз тўплаган Байден ғолиб чиқди. Ўтган чоршанба куни президентлик учун курашдан воз кечганини эълон қилган Сенатор Берни Сандерс эса бари бир, сайлов қоғозларида ўз исм-шарифини қолдиришга қарор қилди ва 44,7 фоиз овоз олди. Бошқача айтганда, Байденни 9, Сандерсни эса 8 нафар делегат қўллаб-қувватлаган.

Маълум бўлишича, Сандерс гарчи сайлов олди кампаниясини тўхтатган бўлса-да, унинг номи қолган барча штатларда ҳам сайлов бюллетенларидан ўчирилмайди.

1 382
ЎзА