ЎзА Ўзбек

03.06.2018 09:05 Чоп этиш версияси

Башар Асад Шимолий Кореяга бормоқчи

Башар Асад Шимолий Кореяга бормоқчи
Сурия Президенти Башар Асад, КХДРга расмий ташрифни амалга ошириш ва мамлакат раҳбари Ким Чен Ин билан учрашиш ниятини билдирди. Бу ҳақда якшанба куни «Родонг Синмун» газетаси хабар қилган.

ТАССнинг иқтибос келтиришича, Асад 30 май куни КХДРнинг Суриядаги янги элчисига ишонч ёрлиғини топшириш маросимида тегишли баёнотни эълон қилган. «Мен КХДРга ташриф буюриш ва мамлакат раҳбари Ким Чен Ин билан учрашишга қатъий қарор қиламан», - деб унинг сўзларини келтиради газета.

Сурия президенти, шунингдек, Шимолий Корея раҳбариятининг сиёсати туфайли сўнгги вақтларда Корея ярим оролида ижобий ўзгаришлар кузатилганини таъкидлади. “Сурия ҳукумати КХДРнинг сиёсий йўналишини қўллаб-қувватлашда давом этади”, дея қўшимча қилган Асад.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил бошида Пхёнчхан шаҳрида бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари арафасида Корея ярим оролида вазият яхшиланди. Сеул ва Пхенян ўртасидаги муносабатларда эса исиш кузатилди. Кейинчалик Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ва КХДР раҳбари Ким Чен Ин иштирокида олий даражадаги учрашувлар ўтказилди. 12 июньда Сингапурда Ким Чен Ин ва АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашув режалаштирилган.

Н. Тошпўлатова, ЎзА
7 489