ЎзА Ўзбек

26.09.2019 Чоп этиш версияси

Барнаулда самолётнинг ноқулай қўниши оқибатида жабрланганлар сони 56 нафарга етди

Барнаулда самолётнинг ноқулай қўниши оқибатида жабрланганлар сони 56 нафарга етди

Барнаулдаги аэропортда Boeing самолётининг ноқулай қўниши сабаб жабрланганлар сони 56 нафарга етди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилади.

“Бугун эрталаб аэропорт тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилганлар сони 56 нафарга етди, айни пайтда бир йўловчи шифохонада қолмоқда“, дейилади манба маълумотида.

Соғлиғи билан муаммо бўлмаган йўловчилар уйларига кузатиб қўйилган.

Вьетнамнинг Камрань шаҳридан Барнаул томон парвозни амалга оширган Azur Air авиакомпаниясига тегишли Boeing самолёти бортида жами 344 киши бўлган.

Барнаул аэропортига яқинлашган самолётнинг шассисида юз берган ёнғин сабаб қўниш чоғида муаммо юзага келган. Аэропортда ҳаво кемасида юзага келган ёнғин бартараф этилган, йўловчилар зудлик билан эвакуация қилинган.

Айни пайтда Барнаул прокуратураси ва Россия Федерацияси тергов қўмитаси воқеа юзасидан текширув олиб бормоқда.

3 811
ЎзА