ЎзА Ўзбек

24.04.2018 10:26 Чоп этиш версияси

Барда қасддан ёнғин уюштирилди. Қурбонлар бор

Барда қасддан ёнғин уюштирилди. Қурбонлар бор Хитойнинг Цинъюань шаҳридаги "Караоке" барда ёнғин чиқиши оқибати 18 киши ҳалок бўлган, беш киши куйиш жароҳати олди, деб хабар беради ТАССХитой Марказий телевидениесига асосланиб.

Фалокат тунда содир бўлган. Айни вақтда ёнғин ўчирилган. Жабрланганлар шифохонага етказилган. Воқеа жойида полиция суриштирув ишларини олиб борди.

Бугун Цинъюань шаҳри полицияси бардаги ёнғинни қасддан уюштирилган, деб эълон қилди. Ўт қўйишда гумон қилинаётган шахс қидирилмоқда.

Маълум бўлишича тунда барга кириш жойида гумондор ва бошқа бир шахс ўртасида оғзаки жанжал чиққан. Шундан сўнг гумондор барнинг кириш йўлагини яқинда тўхтаб турган мопедлар билан тўсиб, уларга ўт қўяди. Фақат битта чиқиш жойига эга бино ичига аланга тез кириб борган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
3 928