ЎзА Ўзбек

11.01.2019 18:06 Чоп этиш версияси

Бангладешлик шахс Facebook​да бош вазирнинг фотосуратини жойлаштиргани учун қамалди

Бангладешлик шахс Facebook​да бош вазирнинг фотосуратини жойлаштиргани учун қамалди Бош вазир Шайх Ҳасинанинг фотосуратларини «қайта ишлаган» ва жойлаштирган Бангладеш фуқароси етти йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

35 ёшли Муҳаммад Монир душанба куни “Дака кибер” маҳкамаси томонидан Ҳасина ва собиқ президент Зиллур Раҳманнинг суратларини ижтимоий тармоқларда нашр этишда айбдор деб топилди. 

“Бу нотўғри тасвирларни Facebook​даги саҳифасига жойлаштирган ва фотосуратларда ҳақоратли сўзлар ёзган“, - деди прокурор Назрул Ислом Шамим АФП ахборот агентлигига берган интервьюсида.

ЎзА
1 033