ЎзА Ўзбек

14.02.2018 10:44 Чоп этиш версияси

Бангладеш роҳинжа мусулмонларига бошпана бермоқда

Бангладеш роҳинжа мусулмонларига бошпана бермоқда Рим Папаси Франциск Ватиканда Бангладеш Бош вазири Шайх Ҳасинни қабул қилди. Бу ҳақда Ватикан матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида Рим Папаси Мьянманинг Аракан штатидаги роҳинжа мусулмонларига бошпана берилиши муносабати билан ўз миннатдорчилигини билдирди, дейилади хабарда.

Бангладеш Бош вазири Шайх Ҳасин Ватиканга сафари давомида Давлат Котиби кардинал Петро Паролин билан ҳам учрашган.

Учрашувда икки томонни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилган. Шунингдек, Бангладешда мавжуд турли дин вакиллари ўртасида тинчликни сақлаш, қочқинларни ҳимоя қилишдаги саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинган.

ЎзА
9 663