ЎзА Ўзбек

21.02.2019 Чоп этиш версияси

Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида ёнғин содир бўлди: қурбонлар бор

Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида ёнғин содир бўлди: қурбонлар бор Ёнғин хавфсизлиги ходимининг айтишича, Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрининг қадимий бинолар жойлашган ҳудудида кимёвий омборхона сифатида ишлатилган кўп қаватли бинолардан бирида катта ёнғин содир бўлган.

Чавкбазар туманидаги бинода чоршанба куни маҳаллий вақт билан кечки соат 10.40 атрофида ёнғин келиб чиққан ва пайшанба куни эрталабгача ёнғинни ўчиришнинг имкони бўлмаган.

Хабарларга кўра, ёнғин оқибатида 69 киши ҳалок бўлган. Тахминан 50 киши жароҳат олган, улардан баъзилари оғир аҳволда.

2 174
ЎзА