ЎзА Ўзбек

09.11.2018 10:57 Чоп этиш версияси

Баллистик ракета синовдан ўтказилди​

Баллистик ракета синовдан ўтказилди​

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари навбатдаги қитъалараро баллистик ракета – "Minuteman III"ни синовдан ўтказди, дейилади "FoxNews" маълумотида. 

Калифорния штати жанубидаги Ванденберг базасидан учирилган ракета синови муваффақиятли бўлиб, мўлжалдаги нишонга теккани айтилган. Синовнинг батафсил тафсилотлари келтирилмаган. Шу йилнинг апрелида "Minuteman III"нинг илк синови ҳам муваффақиятли бўлган, ракетанинг августдаги иккинчи синови кутилмаган оқибатларни келтириб чиқариши мумкин бўлган аномал об-ҳаво туфайли қолдирилганди. 

Маълумот учун, "Minuteman" аслида дастлаб совуқ уруш даврида СССРни ядровий жиҳатдан жиловлаб туришга мўлжалланган.​​​

ЎзА
1 127