ЎзА Ўзбек

09.07.2020 Чоп этиш версияси

БААда коронавирусга чалинганларни аниқлаш учун итлардан фойдаланилмоқда

БААда коронавирусга чалинганларни аниқлаш учун итлардан фойдаланилмоқда

Бирлашган араб амирлиги ички ишлар вазирлиги полицияда хизмат қиладиган итлардан коронавирусга чалинган беморларни аниқлашда фойдаланишни бошлади, дейилади вазирликдан тарқатилган хабарда.

"Вазирлик коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун полиция итларини ўқитиб бўлди", - дейилади хабарда.

Вазирликдагиларнинг таъкидлашича, итлар коронавирусга чалинганларнинг ҳидини аниқлаш учун икки ҳафта давомида етаклаб юрилган ва итлар қисқа вақтда коронавирус инфекциясига чалинганларни 92 фоиз аниқлик билан топиб бермоқда. Итлардан одамлар оммавий тўпланадиган кўплаб йирик муассасаларда фойдаланилади.

Бундан ташқари, мамлакат ички ишлар вазирлиги бошқа хавфли касалликларни, жумладан, сил ва безгакга чалинганларни ҳам аниқлашда полиция итларидан фойдаланишга қарор қилди.

БАА соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотига кўра, мамлакатда ҳозиргача коронавирус инфекцияси билан 53 минг киши қайддан ўтган. 327 киши офат қурбони бўлди.

4 948
ЎзА