ЎзА Ўзбек

14.10.2019 Чоп этиш версияси

БАА ва Қатарнинг тўрт шайхига Қозоғистон қўриқхоналарида ов қилишга рухсат берилди

БАА ва Қатарнинг тўрт шайхига Қозоғистон қўриқхоналарида ов қилишга рухсат берилди

Қозоғистон ҳукумати Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатарнинг тўрт шайхига 2019 йилнинг октябр-ноябрь ойларда лочинлар ёрдамида Қозоғистон қўриқхоналарида ов қилишга рухсат берди.

Бош вазир Аскар Мамин томонидан имзоланган фармойиш Қозоғистон ҳуқуқий норматив актлар ахборот-ҳуқуқий тизими сайтига жойлаштирилди.

Фармойишга кўра, Олмаота, Жамбил, Қизил Ўрда ва Туркистон вилоятлари раҳбарларига шайхларнинг ов қилишларини ташкиллаштириш учун “зарур ёрдамларни кўрсатишлари”, Божхона хизматига эса Қозоғистонга олиб кириладиган ов лочинларини расмийлаштириш юклатилган.

Ҳар бир овланган парранда учун шайхлар Қозоғистон бюджетига 260 та ойлик ҳисоб кўрсаткичи (656 600 тенге ёки 1700 АҚШ доллари)да пул тўлайди. Қозоғистон ҳукумати бир неча йилдан буён араб шайхларига бу қушларни овлашларига рухсат беради.

3 055
ЎзА