ЎзА Ўзбек

02.12.2019 Чоп этиш версияси

БАА – Шарқ ва Ғарбнинг бетакрор аралашуви ёхуд “мўъжиза”нинг нархи қанча?

БАА – Шарқ ва Ғарбнинг бетакрор аралашуви ёхуд “мўъжиза”нинг нархи қанча?

1971 йил 2 декабрь – Арабистон ярим оролининг шарқий қисмида, Форс ва Уммон кўрфази соҳилларида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) федерал давлати ташкил этилди.

Бирлашган Араб Амирликларининг пойтахти Абу-Даби. Амирлик Қатар, Ўмон султонлиги ва Саудия Арабистони қироллиги билан чегарадош. Мамлакатнинг майдони 83,6 минг кв. км.ни ташкил қилади.

Иқлими қуруқ, тропик иқлимдан субтропик иқлимга ўтувчи. Ёзда, тоғ ҳудудларида бошқа жойларда жуда иссиқ, қишда ҳаво анча совуқ бўлади. Йилига 100 мм. атрофида ёғин ёғади, тоғларда 300-400 мм. ёғин ёғади (қишда энг кўп). Кучли жала камдан-кам бўлади.

БААнинг давлат тили – араб тили ҳисобланса-да, бироқ бунга қўшимча тарзда инглиз, ҳинду, урду ва форсий тиллари ҳам ишлатилади. Дубайда охирги йилларда кўплаб эълонларнинг рус тилида осилиб турганлигининг гувоҳи бўласиз. Кўплаб сотувчилар ва меҳмонхона ходимлари аллақачон рус тилида сўзлашни ўрганиб олганлар. 
БААнинг пул бирлиги – дирҳам, шунингдек, АҚШ доллари ҳам тўлов учун қабул қилинади, бироқ дирҳамда пул тўлаш бирмунча фойдалироқ.

БАА ҳудудининг катта қисмини шўрқоқ ерлар ва қумли саҳролар эгаллайди, хурмо дарахти, акация ва юлғун бўлган воҳалар ҳам учрайди, ғарбида қумли ва тошли саҳролар, шарқда ва шимоли-шарқда – Хажар тоғлари жойлашган (энг юқори нуқтаси – Адан шаҳри, 1127 м). Мамлакатнинг энг баланд нуқтаси – Жабал Йибир тоғи (1527 м).

Қатар ярим оролининг асосида жойлашган Аль-Удайд кўрфазидан Шарқда ҳаракатланувчи қум кўчкилари ётади.

Қирғоқлари асосан паст, соҳиллари унча катта бўлмаган бухталар билан кесилган, оролчалар ва маржон қоялари билан ўралган.

Бирлашган Араб Амирликлари – федератив давлат бўлиб, еттита амирликдан иборат: Абу-Даби, Ажман, Дубай, Рас-ал-Хайма, Умм-ал-Кайвайн, Ал-Фужайра, Шаржа.

Ҳар бир амирлик мутлақ монархли микро-маъмурий тузилишида. Муҳим жиҳат – ҳар бир амирликнинг ўз ҳудудидаги углеводородлар захирасини ўзи тасарруф этиш мамлакатнинг умумий сиёсатини аниқлашда нефть захираларига мувофиқ у ёки бу амирликнинг таъсири белгиланади.

ЖОЗИБАЛАРНИ ЖАМЛАГАН ШАҲАРЛАР
3.JPG

БАА, бу – уч қаторли шоссе ва кимсасиз саҳрода туялар ва бадавийлари, замонавий савдо марказлари ва анъанавий шарқ бозорлари, қайнаб турувчи тунги ҳаёт ва ислом дини қонунларига қатъий равишда амал қилувчи давлатдир.

Дубай – энг машҳур ва Форс кўрфазининг ажойиб ҳордиқ чиқариш оромгоҳи ва шоппинг қилиш учун энг қулай жой. Шунинг учун бу ерда жаҳон брендларининг анча-мунчаси арзон нархда учратиш мумкин. Яъни ажабтовур савдо марказларига эга.

Сиз олти ва етти юлдузли меҳмонхоналар тўғрисида эшитганмисиз? Амирликларда буларни кўриш мумкин: “Бурш эль Араб“ ва “Жумейра Бич“. 

Дубай – замонавий меъморчиликнинг энг чўққисидир. Инженерлик ишлари ва дизайни дунёни ҳайратга солиб келмоқда.

Хусусан бу ерда араблар томонидан қурилган қадимий Бастакин, Ал Фахиди форти, Жумайра масжиди, Шайх Саиднинг саройи, шунингдек, ҳайвонот боғи ва “Wild Wadi” – энг катта аквапарклардан бири мавжуд. 

Дубай нафақат пляж оромгоҳи сифатида, балки у ўзининг “Ski Dubai” чанғи учиш оромгоҳи билан ҳам қизиқроқ бўлиб қолди. Бу эса ягона саҳро ичидаги ҳақиқий қор билан қопланган чанғи учиш оромгоҳидир! 

Шаржа – ҳаттоки энг яхши меҳмонхоналарда ҳам спиртли ичимлик чекланган миқдорда сотиладиган мамлакатнинг энг қадимий ва талабчан амирлигидир. Шаржа ҳам Дубай каби шоппингни бемалол денгиз бўйлаб саёҳат асносида уддабуронлик билан амалга ошириш мумкин бўлган жойдир. Бироқ қўшни Дубайдан фарқли тарзда Шаржада кўпроқ тарихий жойлар ва арабча услубдаги меъморий обидалар мавжуд. Шаржа Амирлигидаги саноатни енгил саноат корхоналари ифода этади. Бу ерда мебель, идиш-товоқ, пластик буюмлар, цемент ишлаб чиқарилади.

Абу-Даби – БААнинг пойтахти ва Форс кўрфазининг энг замонавий шаҳарларидан биридир. У ҳаёт бўлмаган саҳро жойда қад кўтарган.

Ҳозирда эса бу шаҳар мамлакатнинг энг йирик банк ва сиёсий маркази ҳамда пойтахтнинг молия маркази ҳамдир. Абу-Дабида кўплаб юқори даражадаги меҳмонхоналар, қумликдаги пляжлар ва замонавий савдо маркази бор.

Рас ал-Ҳайма – қадимда бу шаҳар “Жулфор” деб аталган ва қароқчилари ҳамда денгизчилари билан машҳур бўлган. Денгизчилар узоқ мамлакатларга “доу” – ёғоч қайиқларда саёҳат қилишган.

Айрим қайиқларга 400 гача одам сиғган ва у Хитойгача сузиб борган. Шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойи – “Масафи” минерал сув манбаи бўлиб, еттита амирликни минерал сув билан таъминловчи завод ҳисобланади. Рас-эль-Ҳаймада дори-дармонлар, портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводлар ишлайди, лекин бу ерда асосий урғу қурилиш саноатини ривожлантиришга қаратилган. Бир сўз билан, БАА бу – Шарқ ва Ғарбнинг бетакрор аралашувидир.

“ХАРИДОРЛАР УЧУН ЖАННАТ”
5.JPG

БАА га кўпчиликнинг бориши сабабларидан бири товарлар турининг кўплиги ва арзонлигидир. Амирликлари “харидорлар учун жаннат” деб бежиз айтилмаган. Савдо қонунларининг эркинлиги ва пошлина (солиқ) миқдори пастлиги бу мамлакатда бизнеснинг гуллаб-яшнаши учун кафолат беради.

Энг асосий савдо марказлари – Дубай, мамлакат пойтахти – Абу-Даби, шунингдек, Шаржа ва Ажмондир.

Дубайнинг автосалонларида автомобилни арзон нархда сотиб олиш мумкин (Москвага элтиб бериш Хельсинки орқали), заргарлик магазинларида – тилла буюмлар оғирлиги дунё бозори нархларида (Дубайдаги нархлар дунёдаги энг паст нархлардир), бошқа магазинларда дунёнинг барча мамлакатларидан келтирилган мебель, маиший техника, компьютерлар ва электроникани сотиб олиш мумкин.

Дубайда ҳар йили савдо фестивали ўтказилади ва жуда паст нархлари, кенг кўнгил очар тадбирлари ва турли хил лотереялари билан жалб қилади.

“МЎЪЖИЗА”НИНГ НАРХИ
Дарҳақиқат, шу ўринда Амирлик ҳақида қуйидаги ҳазиломуз фикрлар юритилади: Амирликда бирор бино қуришга киришилса, архитекторга ғайриоддий лойиҳалар таклиф этиларкан.

Архитектор эса “Бу – мўъжиза! Буни қуриб бўлмайди”, деса, бошқа ғайриоддий лойиҳани ҳам қўшиб, “Сўнгра буни қурмоқчимиз”, дер экан. Архитектор яна ҳайрон бўлиб у лойиҳани ҳам “Ахир бу мўъжиза! Буни ҳам қуриб бўлмайди”, дер экан.

Қарабсизки, “бечора” архитекторга“Ишингизни тугатмай туриб, қуйидаги бинони қуришга киришасиз”, дер экан бамайлихотир.

Архитектор жиғибийрон бўлиб, “Эй инсонлар, ахир айтдим-ку – бу мўъжиза! Ахир бундай бинони қуриб бўлмайди”, деса, сармоя тикувчилар яна бамайлихотиргина бўлиб, “Яхши, энди бизга шу мўъжизаларга қанча маблағ сарфланишини ҳисоблаб айтарсан”, деб қўйишар экан.

Амирликларнинг қадимги тарихи жуда кўп археология ёдгорликларида ўз аксини топган. Шунингдек бу ерда замонавий араб архитектураси ёдгорликлари ҳам оз эмас.

Дубайдаги машҳур Жумайра мачити – улкан ва ажойиб иншоотдир.

Асосий диққатга сазовор жой – амирликларнинг ўзидир: инсонга бевосита шаҳар чеккасидан бошланадиган ва денгизга бориб такаладиган саҳронинг бир чеккасида яшашга имкон берувчи ҳаёт – мўъжиза.

МАМЛАКАТНИНГ АСОСИЙ БУҒИНИ
БАА иқтисоди, асосан, нефть ва табиий газ қазиб олиш ва уни қайта ишлашга асосланади. Нефт қазиб олиш саноати хурмо дарахтини етиштириш, марварид топиш учун шўнғиш, туя ва от боқиш, балиқ овлаш каби анъанавий машғулотларни сиқиб чиқариб, мамлакатда асосий ўринни эгаллади. Айни пайтда Амирликлар Форс кўрфазидаги нефтни қазиб олувчилар ичида катталиги бўйича учинчи бўлиб, энг катта нефть қазиб олувчи Абу-Даби амирлиги, шунингдек Дубай ва Шаржа амирликлари ҳисобланади.

Иқтисодиётнинг бу тармоғи БАА ни дунёда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад даражаси энг юқорилардан бири бўлишини таъминлади. Бу даромадлар кўп йиллар мобайнида БАА томонидан сайёҳлик, савдо-сотиқ, саноат, қишлоқ хўжалиги, шунингдек ижтимоий секторни ривожлантиришга инвестиция қилинаётганлиги қувончлидир. Бу инфратузилмани фаол ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларининг жалб қилинишига олиб келди. Мамлакатда халқаро аҳамиятга эга 7 та жуда кўп порт бор.

Шунингдек 700 000 телефон линиясига эга телекоммуникация тизимининг ва тез ривожланаётган маълумотларнинг компьютер тизими мамлакат иқтисодиётининг юқори даражада ривожланиши кўрсаткичи ҳисобланади.

Кейинги вақтларда нефть қазиб чиқарувчи ва нефтни қайта ишловчи саноатнинг ЯИМ даги улуши аста секин пасайиб бориб, сайёҳлик, кўчмас мулк, қурилиш, савдо ва қишлоқ хўжалиги каби бошқа соҳаларга йўл очиб бермоқда. Қишлоқ хўжалигига маблағларни инвестиция қилиш янада фаол амалга оширилмоқда.

Чучук сув билан фақат далалар ва боғларгина эмас, балки яқинда экилган кўк экинларни ҳам таъминлаш учун, биринчи навбатда, инвестициялар сувни чучуклаштирувчи заводларни қуришига киритилади.

“Форс кўрфазининг нефть дурдонаси” нинг бош савдо ҳамкори Япония ҳисобланиб, у Амирликлардан газ ва нефтни импорт қилади, БАА га эса транспорт воситалари ва электроникани экспорт қилади. БАА нинг иқтисоди ривожида унинг Европа ва Осиёнинг савдо йўллари кесишмасида (чорраҳасида) фойдали тарзда географик жойлашуви ҳам катта роль ўйнайди.

Қишлоқ хўжалиги мамлакатнинг ЯИМида арзимаган фоизни ташкил этади. Ягона давлат вужудга келиши билан ҳукумат бу тармоқни ривожлантиришни рағбатлантиради. Асосий етиштириладиган экин, хурмо дарахтидир, у асосан ривожлантириш воҳаларда ва соҳилларда етиштирилади. 1990-йилларнинг бошида мамлакатда тахминан 4 млн. экиладиган пальма мавжуд эди. Ҳам федерал, ҳам маҳаллий қиймати 50% га қопланади, уларга хизмат кўрсатувчи машиналар сотиб олишга қарз берилади. 1979 йилдан 1985 йилгача қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқариш олти марта ўсди, аммо амирликлар озиқ-овқат маҳсулотларининг 70% ини импорт қилишга мажбур эдилар.

Қишлоқ хўжалик экинларини асосий етказиб берувчиси Рас-эль-Хайма амирлигидир, у ўрмон дарахтлари бўйича миллий компания барча мактабларни, давлат муассасаларини ва қароргоҳларни кўк экинлар билан бепул таъминлайди. Ҳар қандай завод ёки фабрикани қуришда қурилиш атрофида 200 гектардан 300 гектаргача ўлчамдаги ерда унча катта бўлмаган парк барпо қилиш мажбурийдир.

ТАРИХГА НАЗАР ТАШЛАЙДИГАН БЎЛСАК...
2.JPG

Бирлашган Араб Амирликлари божхонаси юз йиллардан буён қўлланиб келинади. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, БААнинг божхона чегараси Шайх Заид бин Султон ва Шайх Рашид бин Ал Мактумлар (у Дубайнинг ҳокими эди) давригача бир неча этаплардан иборат бўлган ҳамда шу вақтда биринчи бор божхона бинолари қурилиб, Дубайни, яъни амирликнинг муҳим савдо-сотиқ шаҳрини тартибга солишга имкон берди. 

Дубайнинг божхонаси ҳукуматнинг энг қадимги божхоналаридандир ва у “Йиғиш” номи билан машҳурдир, яъни ундириладиган солиқлар ва божлар йиғилганлиги учун.

Тарихий божхонага кўра одамлар уни “Марказлар онаси” деб аташган, чунки бир неча асосий ҳукумат бинолари, энг қадимий божхона биноси ва божхона йўллари у ердан ўтган. 2003 йилнинг мартида доктор (профессор) Муҳаммад Халфан Бин Ҳарбаш конференцияда қатнашди ва унда бутун божхона менежерлари билан учрашди.

Бунда мақсад кенг миқёсда қадам ташлаш, яъни ФCА нинг ташкил топишига кўра ва божхоналараро умумий марказ ташкил қилиш тўғрисида бўлди. Шундан сўнг ҳокимият органларининг бу мақсадда жадаллашишига олиб келди.

2008 йил 28 майда вазирлик комитети кенгаши (раҳбари Шайх Ҳамдам бин Рашид Ал Мактум), вице президент, бош вазир ва Дубай ҳокими, Иқтисодий вазирлик ва Саноат комитети тайёрлаган “Божхона штат қонунларини умумлаштириш”га эришилди.

Мамлакатга эротик хусусиятга эга бўлган, нашр этилган ёки видеотасвир маҳсулотларини олиб кириш, шунингдек, мусулмонларнинг диний эътиқодига таъсир кўрсатадиган ёки мамлакатга нисбатан дўстона фикр билдирмаслик каби ишлар тақиқланади.

Божхона хизматчилари вақтинчаликка олиб кирилаётган видео тасвир ва нашр материалларини олиб қўйишга ҳақлидирлар.

Спиртли ичимликларнинг олиб кирилиши ҳам қаттиқ назорат остида. Шаржага эса фақатгина –тамаки маҳсулотлари, атир ва одеколон. Наркотик ва қурол олиб кириш тақиқланади.

Ҳар қандай валюта ҳеч қандай чеклашларсиз олиб кирилиши ва олиб чиқиб кетилиши мумкин. 

ЎЗИГА ХОС МИЛЛИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ 
Амирликларда қўл сиқиб кўришилганда ҳамсуҳбатнинг кўзига қаралмайди, шунингдек, қўлни чўнтакка солиб туриш ёки уни ҳавода айлантириш мумкин эмас, (айниқса, сигарета билан).

Ибодат қилаётганларнинг олдини кесиб ўтиб бўлмайди. Масжидга кириш вақтида пойафзални ечиш лозим. Рамазон ойида тановул қилиш, ичиш ёки чекиш мумкин эмас, ҳаттоки кўчаларда ва жамоат жойларида кун ботгунига қадар сақич ҳам чайнаш мумкин эмас.

Анъаналарнинг ҳурмат қилинмаслиги жарима, ҳаттоки қамоқ жазосига ҳам олиб келиши мумкин. Кўчага ташланган ахлат учун жарима ҳам қўлланилади. Аёл кишига керагидан ортиқ эътибор қилиш ҳам қамоқ жазоси ёки жаримага олиб келади. Жамоат жойларида бемаза сўзларини сўзлаш ёки ҳамсуҳбатнинг номига дағдаға қилиш (ҳатто риторик тарзда!) узоқ йиллик қамоқ жазоси билан тугаши мумкин.

Наркотикларни истеъмол қилишга ҳам қамоқ жазоси, уларни олиб кирганлик ва сотганлик учун эса олий жазо белгиланади. 

Байрамлари сифатида 2 декабрь (Миллий кун), 1 январь (Янги йил) нишонланади.

Санаси ўзгарувчи байрамлар: Ийд ал-Фитр – Рамазон ойи тугагандан сўнг мусулмонларнинг оғиз очиш байрами; Ийд ал-Адҳа – мусулмонларнинг қурбонлик қилиш байрами (Қурбон ҳайити); Мусулмонлар тақвими бўйича Янги йил; Пайғамбар туғилган кун (Милод ан Наби).

2 541
Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА