ЎзА Ўзбек

16.02.2020 Чоп этиш версияси

Бағдодда коалиция кучлари ҳарбий базаси ракета ҳужумига учради

Бағдодда коалиция кучлари ҳарбий базаси ракета ҳужумига учради

Боғдодда ИШИДга қарши курашиш учун бирлашган АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларининг ҳарбий базаси ракета ҳужумига учради, деб хабар бермоқда Рейтер, америкалик ҳарбий манбага таяниб.

Франс Пресс агентлиги эса АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси яқинида ракеталар қулагани ҳақида хабар берди. Al-Arabiya телеканалининг қайд этишича, улар “яшил ҳудуд“га тушган.

Ҳужум пайтида дипломатик ваколатхона ҳудудида огоҳлантирувчи сиреналар янграган.

Қанча ракеталар отилгани ва уларнинг қайси нишонларни забт этгани ҳақида маълумотлар берилмади.

АҚШ бошчилигидаги коалиция Боғдоддаги базалар ракета ҳужумига учраганини тасдиқлади, деб ёзмоқда ТАСС.

Полковник Майлс Кэггинс ҳеч ким жабр кўрмаганини айтган.

“Коалиция ҳарбийлари жойлашган Ироқдаги базага 16 феврал куни эрталаб 03:24 да ракета зарбалари берилганини тасдиқлаймиз. Йўқотишлар бўлмади, текширувлар олиб борилмоқда“ деб ёзган Кэггинс ўзининг Twitter даги саҳифасида.

АҚШ полковниги воқеанинг бошқа тафсилотларини келтириб ўтмаган.

3 163
ЎзА