ЎзА Ўзбек

16.05.2019 09:56 Чоп этиш версияси

Ғазо секторига 180 миллион доллар сарфланади

Ғазо секторига 180 миллион доллар сарфланади

Қатар Ғазо секторидаги инсонпарварлик лойиҳалари учун 180 миллион доллар миқдорида маблағ сарфлайди, дала шифохонасини қуради, маҳаллий электростанцияни йил охиригача ёқилғи билан таъминлайди. 

Қатарнинг Ғазони тиклаш бўйича қўмитаси раҳбари элчи Муҳаммад ал-Имодий “Ал- жазира” эфирида намойиш этилган матбуот анжуманида шундай фикрларни айтди. 

“Ғазодаги лойиҳалар БМТ билан мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилади”, деди у.

ЎзА
1 664