Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.08.2018 02:45 Чоп этиш версияси

Ғазо минтақаси: Ҳозирча сулҳга эришилди

Ғазо минтақаси: Ҳозирча сулҳга эришилди
Ғазо минтақасида Исроилга қарши бир ярим кундан буён уришаётган гуруҳ ҳарбий амалиётларни тўхтатишга келишди. Бу ҳақида РИА Новостига Фаластинни озод қилиш демократик фронти Сиёсий Бюроси аъзоси Талал Абу Зарифа маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Миср воситачилигида тузилган сулҳ ярим кечадан бошлаб кучга кирди.

Исроил одатда бу каби ҳолатларда ўзи жангари деб ҳисоблайдиган гуруҳлар билан тузилган битимларни тан олмайди. Бироқ “Тинчликка тинчлик билан” жавоб беришга тайёр эканликларини билдиради.

Хабар берилишича, бир ярим кун мобайнида Фаластин ҳудудидан 180 га яқин ракета ва миналар Исроил жануби томон йўналтирилган. Оқибатда камида 7 киши жароҳатланган. Исроил авиацияси бунга жавобан Ғазо секторидаги 150 та нишонга ҳаводан зарба берди. Бу ерда камида 3 кишининг ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Н. Тошпўлатова, ЎзА
6 916