ЎзА Ўзбек

04.08.2018 02:59 Чоп этиш версияси

Ғазо чегарасида юз берган тўқнашувларда жабрланган фаластинликлар сони 220 кишига етди

Ғазо чегарасида юз берган тўқнашувларда жабрланган фаластинликлар сони 220 кишига етди
Ғазо чегарасида Исроил аскарлари билан тўқнашувларда жабрланган фаластинликлар сони 220 кишига етди, дея хабар берди, РИА Новости агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вакили Ашраф ал-Кидрага иқтибос келтирган ҳолда.

Аввалроқ, бир кишининг ҳалок бўлгани ва 120 нафар жароҳатланганлар ҳақида маълум қилинганди. Ғазо минтақасининг минглаб аҳолиси иштирокидаги “Буюк қайтиш юриши” номли тўрт ойлик норозилик акциялари давом этмоқда.

“Анклавнинг шарқий чегараларида 25 ёшли фаластинлик ҳалок бўлган, яна 220 киши турли хил жароҳат олган”, - дейди Ал-Кидр. Тиббиёт ҳодимлари ҳисоб-китобларига кўра, у 30 мартдан буён давом этаётган Ғазо чегарасидаги “қайтиш юриши”нинг 156 чи қурбонидир.

Исроил ҳарбийлари чегара тўсиқларини бузишга уриниш, деб баҳолаётган норозилик ҳаракатларида саккиз мингга яқин фаластинлик қатнашаётгани айтилмоқда. Армия уларга қарши махсус техника ва ўқ отиш воситаларидан фойдаланмоқда.

9 006