ЎзА Ўзбек

05.07.2018 23:43 Чоп этиш версияси

Ҳайвонот олами ҳимоячилари "фиеста"га қарши

Ҳайвонот олами ҳимоячилари "фиеста"га қарши Дунё бўйлаб минглаб сайёҳлар 6-июльда Наварра автоном вилоятида жойлашган Памплона шаҳрида тўпланишади. Чунки шу куни бу ерда Авлиё Фермин шарафига уюштириладиган “фиеста” бошланади.

4-11-680x543.jpg

800 йилдан бери ўтказиб келинаётган Сан-Фермин фестивалининг энг машҳур қисми шаҳар кўчалари бўйлаб буқалар билан югуриш ва Коррида ҳисобланади. Унинг халқаро миқёсда машҳурлиги 1926 йилда Эрнест Хемингуэй томонидан чоп этилган “Кейин қуёш кўтарилади” романи билан боғлиқ.

d2e237f75d018a-600x600.jpg

Бироқ ҳайвонларнинг ҳимоячилари сайёҳларга байрамнинг ножўя томони ҳақида эслатишга қарор қилишди. AnimaNaturalis ташкилотининг Испания бўлинмаси директори Аида Гасконнинг Euronewsга берган интервьюсида қайд этишича: “эрталаб пойгада иштирок этган буқаларни кечки вақтда аренага олиб боришади ва буқалар жанги томошаси вақтида уларни қийноққа солиб ўлдиришади” .

6-2-610x376.jpg

Тантаналарнинг асосий ҳодисаси – Энсьерро давомида буқаларни Памплона кўчалари бўйлаб 1 км масофагача ҳайдаб боришади. Сан Ферминда тор кўчалар бўйлаб оқ кийимда буқалар билан бирга югурилади. 

4-3-610x439.jpg

Маҳаллий аҳоли ва кўп сонли сайёҳлар қўрқиб кетган ҳайвонларнинг олдига тушиб югуришни хуш кўришади. Бу ажабтовур пойгалар кўпинча жароҳат ва ҳатто "ўткир саргузаштлар шайдолари"нинг ўлими билан тугайди.

1-27-680x453.jpg

 Аммо буқаларнинг тақдири янада ачинарли: ҳафта сўнггидаги анъанавий байрамларда 66 та жонивор қийноққа солиб нобуд қилинади.

Н. Тошпўлатова, ЎзА
7 390