ЎзА Ўзбек

03.08.2020 Чоп этиш версияси

Қайси мамлакатларда қандай сабаб билан ўлим кўп содир бўлмоқда?

Қайси мамлакатларда қандай сабаб билан ўлим кўп содир бўлмоқда?

АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши ҳар йили дунё бўйича ўлим сонининг статистикасини олиб боради ва ҳар бир мамлакатда ўлимга нима кўп сабаб бўлаётганига ҳам эътибор қаратади.

Қанча йиллар ўтмасин, статистика қарийб бир хил манзарани қайд этмоқда. Дастлабки ҳисоб–китобларга кўра, ҳатто 2020 йилда тарқалган коронавирус пандемияси ҳам ўлим сабаблари статистикасини тубдан ўзгартира олмади.

Дунёда жумладан, Европа, АҚШ, Канада, Австралия Жанубий Американинг катта қисми ва Россия каби қатор мамлакатларда ўлимга энг кўп сабаб юрак қон-томир тизими билан боғлиқ касалликлар бўлмоқда. Хитойда энг кўп ўлим инсульт натижасида юз берса, Мексикада диабет, Перуда пневмония одамлар ўлимига кўп сабаб бўлмоқда.

Африка мамлакатларида, айниқса минтақанинг марказий ва жанубий қисмида ОИТС хасталиги ҳамон одамлар бошига битган бало бўлиб қолмоқда. Минтақанинг бошқа мамлакатлари, хусусан Ангола, Конго, Камерун мамлакатларида аксарият ҳолларда ўлим сил касаллиги туфайли юз беради, Кенияда эса одамлар энг кўп овқат ҳазм қилиш тизимидаги муаммолар сабабли ҳаётдан кўз юммоқда, Сомали, Уганда, Чад, Нигер, Нигерия ва Бенинда ўлимга энг кўп сабаб грипп ва пневмония, деб қаралади.

Сурияда энг кўп юз бераётган ўлим сабаби ҳеч кимга сир бўлмаса керак. Бу мамлакатда одамлар ҳаётини асосан уруш олиб кетмоқда.

5 010
ЎзА