ЎзА Ўзбек

14.08.2018 19:01 Чоп этиш версияси

Автомобиллар ҳаракатланаётган кўприк қулаб тушди

Автомобиллар ҳаракатланаётган кўприк қулаб тушди
Италиянинг Генуя шаҳри яқинида автомобиллар ҳаракатланаётган кўприк қулаб тушди. Бу ҳақда Италиянинг Adnkronos агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, кўприкнинг 100 метрча қисми қулаб тушган ва унда тахминан 20 тача автомобиль ҳаракатланаётган эди. Уларнинг бир нечтаси дарёга қулаган. Жабрланганлар ва қурбонлар сони ўндан ортиқ, дея тахмин қилинмоқда. Воқеа жойига тез ёрдам, ўт ўчириш ва милиция ходимлари ўз вақтида етиб келган. Қидирув ва қутқарув ишлари давом этмоқда. Бундан ташқари, кўприк ости ва яқинида савдо марказлари, саноат омборлари ҳамда айрим аҳоли уй-жойлари бўлган.

Италиянинг шимоли-ғарбидаги Генуя шаҳри яқинидаги ушбу Моранди кўприги 1962-1968 йилда "Condotte" компанияси томонидан қурилган бўлиб, узунлиги 1,1 километрни ташкил этади. Иншоот 2016 йилда қайта таъмирланган эди. 

Умида Қурбонова, ЎзА
12 267