ЎзА Ўзбек

14.02.2019 10:42 Чоп этиш версияси

Автобусларда автоматик тормозланиш тизимини ўрнатиш лойиҳаси қўллаб-қувватланмоқда

Автобусларда автоматик тормозланиш тизимини ўрнатиш лойиҳаси қўллаб-қувватланмоқда

Жанубий Корея ҳукумати шаҳарлараро қатновчи автобусларда автоматик тормозланиш тизимини ўрнатиш лойиҳасини қўллаб-қувватлайди. YTN телеканали хабарига кўра, ҳукумат бу мақсадга 1,75 миллиард вон, яъни 1,56 миллион доллар ажратади.

Ҳозирда бундай тизим 1400 та автобусга ўрнатилади. Маълумот учун, бу тизим ўрнатилган автобус тўқнашув муқаррар бўлган объектга маълум масофа қолганида ўз-ўзидан автобусни тўхтатиб қўяди.​​

ЎзА
1 780