Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

08.08.2018 11:39 Чоп этиш версияси

Австралиянинг Янги Жанубий Уэлс шаҳрида қурғоқчилик ҳукм сурмоқда

Австралиянинг Янги Жанубий Уэлс шаҳрида қурғоқчилик ҳукм сурмоқда

Австралиянинг энг кўп аҳоли яшайдиган Янги Жанубий Уэлс шаҳрини иссиқ об-ҳаво шароитида қурғоқчилик бутунлай қамраб олди, дея хабар бермоқда мамлакатнинг расмий ахборот хизмати.

Мамлакатнинг ушбу минтақаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг деярли чорак қисмини етказиб беради. 7 август куни мамлакат расмийлари томонидан ҳудудда 100 фоиз қурғоқчилик шароити, деб тасдиқланди.

Ҳукумат томонидан минтақага фавқулодда ёрдам тариқасида 430 миллион доллар маблағ ажратилиши режалаштирилган. Бу маблағ сув танқислиги билан курашаётган фермерларнинг экин ва ҳайвонлари эҳтиёжини қондириш учун сарфланиши кўзда тутилган. Минтақанинг баъзи ҳудудларидаги қурғоқчилик даражаси рекорд даражадан ошиб кетган. Шаҳарга қўшни ҳисобланган Квинсленд шаҳрининг ярим қисмини ҳам қурғоқчилик эгаллаган. Ҳозирда Жанубий Австралиянинг кўплаб ҳудудларида юқори даражадаги иссиқ об-ҳаво ҳукмронлик қилмоқда, дея хабар берган ВВС.сом сайти.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА