ЎзА Ўзбек

06.09.2020 Чоп этиш версияси

Австралияликлар "энг ғалати митинг"га тўпланишди

Австралияликлар "энг ғалати митинг"га тўпланишди

Австралия фуқаролари "Эркинлик куни"шиори остида митинг уюштиришди, бироқ акция иштирокчилари айнан нималардан норози эканликлари маълум эмас, деб ёзади немис газетаси “der Spiegel”.

"Дам олиш кунлари бутун Австралия бўйлаб кишилар "Эркинлик куни"шиорини қалқон қилиб кўчаларни тўлдиришди. Улар “Corona” ҳимоя чораларини намойиш этишмоқда, шунингдек, 5G мобил тармоғи, эмлаш ҳамда педофилияга қарши чиқишяпти. Худди Германиядаги намойишчилар сингари мазкур исён ҳам турфа норозилик кайфиятидаги, қарашлари бир-биридан кескин фарқ қиладиган одамларни бирлаштирган. “Argumenti.ru” нашрининг ёзишича, намойишчиларнинг умумий мақсадларини англаш қийин.

Хабарда ёзилишича, акция кўринишидаги ушбу чиқишлар мутлақ профилактик хусусиятга эга.

Қизиғи, митинг ташкилотчилари намойишлар бошланмасдан олдин аниқланган бўлади.

Август ойида Берлинда коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида мамлакатда ҳукумат томонидан жорий қилинган чекловларга қарши кайфиятдаги кишиларнинг намойиши авж олганди.

Ўшанда аввалига манифестация тақиққа учраган. Бунга сабаб қилиб август ойи бошида “Querdenken 711” ҳаракати ташаббуси билан ташкил этилган худди шундай акция ниқоб тартиби ва бошқа эпидемияга қарши чоралар бузилишига олиб келгани, шу боис муддатидан олдин тўхтатилгани сабаб сифатида кўрсатилган. Митингда жами 20 мингга яқин одам қатнашган эди.

5 493
ЎзА