ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

Австралия “яшил қитъа“ деган номини йўқотадими?

Австралия “яшил қитъа“ деган номини йўқотадими?

2019 йилнинг октябрь ойларида ҳаво ҳароратининг исиб кетиши оқибатида Австралиянинг шарқий ҳудудларида бошланган ўрмон ёнғинларида қурбон бўлган инсонлар сони жорий ҳолатга кўра 28 нафарга етди, дейилади “Euronews” хабарида.

Ҳукумат ва ташқи ёрдам кучлари томонидан кўрилган чора-тадбирларга қарамай кучли шамол, барқарор даражадаги иссиқ иқлим шароити ва кенг майдонли ўрмонзорлар тилсиз ёв офатига барҳам беришга эришилмади.

Қитъадаги ўрмон ёнғинлари вайрон этган ҳудуд майдони 10 миллион гектарга етган.

Австралия Миллий метрология хизмати тарқатган маълумотга кўра, декабрь ойида қитъа иқлим ҳарорати 39-43 даража иссиқликни ташкил этган. Ёнғинлар оқибатида атрофга тарқалган СО2 газининг ҳажми ортиқча 250 миллион тоннадан ошган.

Мутахассисларнинг фикрича, жорий йилда кузатилган йирик ёнғинлар оқибатида қитъанинг норасмий “яшил қитъа” деган номини йўқотиши мумкин.

Австралия ҳукумати ёнғиндан кейин қитъадаги ҳайвонларни яшаш муҳитини тиклаш мақсадида 50 миллион Австралия доллари (31 миллион евро) қийматида маблағ ажратди.

Мамлакат атроф-муҳит муҳофазаси вазирлиги минтақадаги наботот ва ҳайвонот оламининг, ноёб ҳайвонлар, хусусан каолаларнинг йўқолиб кетиши хавфи мавжудлигини қайд этган эди.

Табиий офат 1,25 миллиард ҳайвонлар ҳалокатига сабаб бўлди, дейилади Бутунжаҳон Ёввойи табиат жамғармасининг тарқатган маълумотида.

3 189
ЎзА