ЎзА Ўзбек

24.12.2019 Чоп этиш версияси

Австралия: кучли ўрмон ёнғинларида бутун шаҳар вайрон бўлди

Австралия: кучли ўрмон ёнғинларида бутун шаҳар вайрон бўлди

Австралиядаги ўрмон ёнғинлари натижасида 400 минг аҳолиси бўлган бутун бошли шаҳар вайронага айланди.

“ОТР” портали хабарида айтилишича, пойтахт Сиднейдан унчалик узоқ бўлмаган мазкур шаҳарда, сўнгги маълумотларга кўра, 800 уй-жой ва уч миллион гектардан ортиқ ер ёнғин исканжасида қолган.

Янги Жанубий Уэльс штатида икки мингдан ортиқ ўт ўчирувчи табиий офатга қарши курашмоқда, ҳаво ҳарорати 50 даражага етган. Мутахассислар 2019 йил Австралия учун тарихдаги энг иссиқ келган йил бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Маълумот ўрнида, ҳозир Австралияда ёз фаслининг кучли иссиқ иқлим шароити ҳукм сурмоқда. Қитъада ҳаво ҳарорати 42-47 даража иссиқликни кўрсатмоқда.



1 726
ЎзА