ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

Авиаҳалокатга учраган украин самолёти қора қутиси Францияга жўнатилган

Авиаҳалокатга учраган украин самолёти қора қутиси Францияга жўнатилган

Эрон суд ҳокимияти вакили Ғуломҳусайн Исмоилий Эрон томони Теҳрон яқинидаги авиаҳалокатга учраган украин самолётининг қора қутисидаги ёзувларга ойдинлик киритилиши учун уни Францияга жўнатганини маълум қилди.

РИА Новости бу ҳақда хабар беради. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исмоилий мазкур ҳалокат юзасидан бир неча киши ҳибсга олингани ҳақида маълумот берганди.

845
ЎзА