ЎзА Ўзбек

12.09.2018 15:31 Чоп этиш версияси

Авария ҳолатидаги уй-жойлар кўпаймоқда

Авария ҳолатидаги уй-жойлар кўпаймоқда

Ҳар йили Россияда умумий майдони 2 миллион квадрат метрга яқин уй-жойлар авария ҳолатида, деб топилади. 

vesti.ru`нинг қайд этишича, Россия Федерациясининг қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Андрей Чибис бу ҳақда маълум қилган.

“Лойиҳа паспортининг тасдиқланишини кутиш лозим. Шундагина 2024 йилгача қайта жойлаштириладиган уй-жойлар сонини аниқ айтиш мумкин. Умуман олганда, қайта жойлаштириладиган уй-жойлар авария ҳолатидагиларга нисбатан кўп бўлиши керак. Авария ҳолатида деб топилаётган уй-жойлар (уларнинг умумий майдони йилига 2 миллион квадрат метрни ташкил қилмоқда) сони эса ўсиб бормоқда. Агар биз капитал таъмир тизимини йўлга қўймаганимизда, ҳозирги кўрсаткичлар бирмунча юқори бўлиши ҳам мумкин эди”, деган Андрей Чибис ОАВга берган интервьюсида.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
6 943