ЎзА Ўзбек

01.08.2020 Чоп этиш версияси

Қатл бекор қилинди. "Бостон террорчиси" Царнаев тирик қолади

Қатл бекор қилинди. "Бостон террорчиси" Царнаев тирик қолади

АҚШ Апелляция суди бундан 7 йил олдин Бостон шаҳридаги анъанавий марафон чоғида террорчилик ҳаракатини амалга оширган Жоҳар Царнаевга нисбатан эълон қилинган ўлим жазосини алмаштиради. Бу ҳақдаги хабарни “РИА Новости” тарқатган.

"4, 5, 9, 10 ва 14-бандлар билан айбланиб, қатл этишга ҳукм қилинган Жоҳар Царнаевга белгиланган жазо бекор қилинди, иш округ суди (қуйи инстанция)га ҳукмни эълон қилиш босқичида янги жараённи амалга ошириш учун ўтказилди", – дейилган ошкор қилинган суд қарорида.

Шундай қилиб, Апелляция суди ҳимоя томони келтирган, Царнаев устидан олиб борилган суд жараёнининг бевосита Бостонда ташкил этилиши олдиндан келишилмаган ҳайъат аъзоларини саралаб олишга халақит бергани тўғрисидаги далилларга кўнди.

Бундан ташқари, судьялар бир ҳамкасби томонидан Царнаевга жиноятни содир этиш чоғида ноқонуний равишда қурол олиб юргани билан боғлиқ 3 та иккинчи даражали модда бўйича қўйилган айбловларни нотўғри, деб топди. Энди ушбу бандлар бўйича айбловлар Царнаевнинг зиммасидан олиб ташланади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Бостон шаҳридаги марафон пайтида уюштирилган, жами 280 киши жароҳат олиб, 3 нафар инсон қурбон берилган бир неча террорчилик ҳаракати 2013 йил содир этилган эди. Ўшанда Жоҳар Царнаев қўлга олинган, унинг акаси Тамерлан эса полиция билан отишув чоғи ҳалок бўлганди.

2015 йил май ойи ўрталарида Царнаев қатл этишга ҳукм қилинган. Ушбу хулосани 12 нафар ҳаъайт судьяси бир овоздан маъқуллаган.

2016 йил январда суд Царнаевга воқеа туфайли ўлганларнинг қариндошлари ва жабрланганларга 101 миллион доллардан зиёдроқ товон пули тўлаш мажбуриятини юклади.

Ҳозирги вақтда террорчи Колорадо штатидаги турмалардан бирида сақланмоқда.

2 733
ЎзА