ЎзА Ўзбек

07.12.2018 09:01 Чоп этиш версияси

Қатар амири Малайзия бош вазири билан учрашди

Қатар амири Малайзия бош вазири билан учрашди

Қатар амири шайх Тамим бин Ҳаммод ал-Тоний Куала-Лумпурда Малайзия бош вазири Маҳатхир Муҳаммад билан учрашди. 

Anadolu маълумотига қараганда, учрашувда икки томон муносабатлари, шунингдек, минтақадаги вазият, жумладан, Сурия ва Ямандаги зиддиятлар муҳокама қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, минтақадаги вазият туфайли Қатар оғир муаммолар гирдобига тушган. 2017 йилда Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Миср Дохани террорчиларни қўллаб-қувватлашда айблаб, у билан дипломатик муносабатларга чек қўйган.

ЎзА
2 049