ЎзА Ўзбек

30.04.2020 Чоп этиш версияси

Ҳасан Руҳоний: “Форс кўрфази Эрон халқига оид...“

Ҳасан Руҳоний: “Форс кўрфази Эрон халқига оид...“

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Форс кўрфази ҳақида АҚШни огоҳлантирди.

Руҳоний Форс кўрфазида Эрон билан АҚШ кучлари қарама-қарши келиши ортидан икки давлат ўртасида авж олган тарангликка диққат қаратди.

“Форс кўрфази Эрон халқига оиддир ва абадий Форс кўрфази бўлиб қолади. Америкаликлар унинг номи “Нью-Йорк кўрфази“ ёки “Вашингтон кўрфази“ эмаслигини яхши билиб қўйсин!”, дея таъкидлаган Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.

Шунингдек, глобал хатар COVID-19 масаласига ҳам тўхталган Руҳоний Эронда пандемия тарқалишини олдини олишга қаратилган чекловлар юмшатилишини қайд этди, дейилади "TRT" хабарида.


1 597
ЎзА