ЎзА Ўзбек

11.07.2019 10:15 Чоп этиш версияси

Ҳасан Руҳоний​: "АҚШ ҳукумати Эрон халқидан кечирим сўраши лозим"

Ҳасан Руҳоний​: "АҚШ ҳукумати Эрон халқидан кечирим сўраши лозим"

"Вашингтон Теҳрон билан музокараларга киришишни истаса, Эрон халқидан кечирим сўраши ва санкцияларни бекор қилиши лозим", деди Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний. 

Унинг расмий сайти хабарига кўра, “Агар улар музокараларни вазиятдан чиқишнинг йўли деб билса, санкцияларни бекор қилиб, ўз мажбуриятларини бажаришга қайтиши керак”, деди Руҳоний ҳукумат йиғилишида.

Маълумот учун, сўнгги пайтда икки давлат муносабатлари кескинлашди. Қўшма Штатлар санкциялар воситасида Эронга босимни кучайтирмоқда.

ЎзА
3 131