ЎзА Ўзбек

07.03.2019 Чоп этиш версияси

Асқар Акаевнинг ватанга қайтиши учун расман тақиқ йўқ

Асқар Акаевнинг ватанга қайтиши учун расман тақиқ йўқ

Қирғизистоннинг собиқ Президенти Асқар Акаев “Московский комсомолец” нашрига интервью берди.

Журналистнинг келажакда Қирғизистонга қайтиши истиқболлари ҳақида берган саволига, у “Бунинг учун расман тақиқлар йўқ”, дея жавоб берди. “Аммо оппонентларим мен учун қайтишга яхши кунлар келаётганини ҳис қилган ҳолда, менга қарши ахборот ҳужумларини уюштирмоқда. Ҳатто, яқинда айрим ОАВлари мени "дафн этишди" ҳам. Бундан ташқари, улар туҳмат хабар тарқатиб, 13 йил аввал гўёки менинг бир ярим тонна олтин ўғирлаганимни айтишмоқда”, дея баёнот берди Акаев.

“Нима бўлганда ҳам, Атамбаев даврида мен иккита акамнинг дафн маросимига қатнашиш учун Қирғизистонга кела олмадим. Менга очиқчасига аэропортда ҳибсга олинишим борасида пўписа қилишди. Ўз навбатида Жээнбеков (мамлакатнинг амалдаги раҳбари) командасидан менинг шаънимга нисбатан ёмон сўз эшитмадим. Улар менга ижобий ёндашишларига умид қиламан”, дея давом этади собиқ Президент.

Асқар Акаев – Қирғизистоннинг биринчи президенти. У бу лавозимда 1991 йилдан 2005 йилга қадар ишлади. 2005 йилнинг 24 март куни у оммавий халқ тўлқини туфайли мамлакатдан қочиб кетди. Унинг ағдарилишини “Лола инқилоби” дея аташди. Унинг атрофидаги одамлар ва ўғлига нисбатан молиявий жиноятлар айби билан жиноий иш қўзғатилган.

2 518
ЎзА